12 июн соат 19:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларида ёнғин содир бўлди.
ФВВга кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, юздан ортиқ тадбиркорларнинг мол-мулкларига зарар етган.
ФВВ бўлинмалари ҳодиса жойида бўлиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва кўрилган зарар миқдорини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.














