Гуржистонда ЕИга номзод мақомини олиш имконияти баҳоланди
Гуржистонга ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш имконияти 50 га 50, чунки бу масала бўйича қарор сиёсий бўлади. Бу ҳақда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси раиси Ираклий Кобахидзе маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Гуржистон.
«Имкониятлар 50 га 50, чунки бу сиёсий қарор. Агар бу фактларга асосланган техник қарор бўлса, бизнинг имкониятларимиз 100 фоиз бўларди», - деди Кобахидзе.
Сиёсатчининг фикрича, Европа интеграцияси жараёнига Гуржистонда Россияга қарши «иккинчи фронт» очмоқчи бўлган «глобал уруш партияси» тўсқинлик қилиши мумкин.
«Глобал уруш партияси 27 давлатдан бирини сиқиб чиқариши мумкин, бу ҳолда Гуржистонга номзод мақоми берилмайди, худди аввалги ҳолатда, июнь ойида бизга ноҳақлик билан номзод мақоми берилмаганди», - деди у.
Кабахидзе мухолифатни саботажда айблаб, «Гуржистон номзод мақомини олишига йўл қўймаслик учун ҳамма ишни қилаётганини» қўшимча қилди.
Гуржистон бош вазири Ираклий Гарибашвили жорий йил охиригача мамлакатга Европа Иттифоқига номзод мақоми берилишини кутаётганини айтди.
Кобахидзенинг сўзларига кўра, Гуржистон расмийлари Еврокомиссиянинг мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод мақомини олиши учун зарур бўлган барча тавсияларини амалга оширишга яқинлашган. Унга кўра, июнь ойи охиригача тегишли 12 банд бажарилади.
Гуржистон 2022 йил 3 март куни Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақоми учун ариза топширди.
Мавзуга оид
13:37 / 06.11.2024
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024