17:04 / 18.06.2023
28623

Финал олдидан йирик ҳисоб. Дербида Тожикистон тор-мор этилган ўйиндан фотогалерея

CAFA Nations Cup'да гуруҳ босқичи якунига етди. 

Фото: Kun.uz

Гуруҳда муддатидан аввал 1-ўринни қўлга кититиб, финал масаласини ҳал қилиб улгурган Ўзбекистон миллий жамоаси 3-турда Тожикистонга қарши баҳс юритди. 

Беллашувда аввалги турларда майдонга тушмаган ёки кам ўйнаган футболчилар ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда Парвиз Умарбоев жаримадан киритган суперголи билан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришлар билан майдонга чиққан мезбонлар голлар ёмғирини ёғдиришди. Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўрунов ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди (5:1). 

Ўзбекистон 20 июн куни ўз майдонида ўтадиган финалда Эрон билан ўйнайди. Беллашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

CAFA Nations Cup
А гуруҳи. 3-тур. 17 июн
Ўзбекистон — Тожикистон 5:1

Голлар: Жасур Яхшибоев (53), Элдор Шомуродов (56, пенальти), Аббос Файзуллаев (72), Ҳожимат Эркинов (83), Остон Ўрунов (90+6, пенальти) — Парвиз Умарбоев (13). 
Ўзбекистон — Ботирали Эргашев, Алибек Давронов, Абдуқодир Ҳусанов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Жамшид Искандеров (Элдор Шомуродов, 46), Абдулла Абдуллаев (Аббом Файзуллаев, 46), Акмал Мозговой, Дилшод Саитов (Ҳожиакбар Алижонов, 83), Жасур Яхшибоев (Остон Ўрунов, 73), Бобур Абдихолиқов (Ҳожимат Эркинов, 73), Жамшид Болтабоев (Одил Ҳамробеков, 46).
Тожикистон — Рустам Ятимов, Зоир Жўрабоев, Манучеҳр Сафаров, Ваҳдат Ҳанонов (Содиқ Қурбонов, 65), Парвиз Умарбоев (Холмурод Назаров, 80), Амир Жўрабоев, Алишер Жалилов, Шервони Мабатшоев (Нуриддин Ҳамроқулов, 65), Эҳсони Пайшанбе (Комрон Турсунов, 80), Ахтам Назаров, Манучеҳр Жалилов (Муродали Акназаров, 87). 
Огоҳлантиришлар: Ваҳдат Ҳанонов (28), Иброҳим Халил Йўлдошев (38), Парвиз Умарбаев (41), Манучеҳр Сафаров (42), Эҳсони Пайшанбе (59). 

Голларга бой ўтган Марказий Осиё дербисидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Ҳасан Юсупов олган суратлар

Top