Самарқанд вилояти, Булунғур туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент – Самарқанд» йўли ёқасида яшил белбоғ (ихота) шаклида экилган қарийб 50-55 йиллик 9 туп қайрағоч дарахти кесиб ташлангани аниқланган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар етказилган.

Ашёвий далиллар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилгани сабабли дарахтларни рухсатсиз кесиш қатъиян ман этилади.












