Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларида турли хил маданий тадбирлар ўтказишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларига маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда масъул идораларни бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда масъул идораларни “Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларига бириктириш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланади.

“Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларига бириктирилган маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда масъул идоралар “Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларида ўтказиладиган тадбирларга масъул ҳисобланади ва тадбирларга маданият, санъат, театр соҳаси вакилларини жалб этиб боради.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Кинематография агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ёшлар сайилгоҳлари” ва истироҳат боғларида:

ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке, театр, мода подиумлари, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилишини йўлга қўяди;

ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, “Қувноқлар ва зукколар” танловлари ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, ёшлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш чораларини кўради.