Жаҳон | 13:29 / 05.07.2023
6111
2 дақиқада ўқилади

Нидерландияда ёмон об-ҳаво туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди

ANP маълумотларига кўра, кучли шамол, бўрон ва ёмон кўриниш шароитида Схипхол аэропортида юзлаб рейслар бекор қилинган. Нидерландия шимолида поездлар ҳаракати тўхтатилди. 

Фото: NLtimes

Нидерландиядаги кучли шамол, бўрон ҳаво ва темирйўл транспорти ишини тўхтатди. 5 июль, чоршанба куни Амстердамдаги Схипхол халқаро аэропорти сайтида хабар қилинганидек, жорий метеорологик прогнозлар туфайли ҳаво бандаргоҳида ҳаракат маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 18:00)гача чекланади

«Кучли шамол, ёмғир ва ёмон кўринишнинг уйғунлиги авиакомпания самолётларининг қўниши ва учишини жиддий чеклади. Бу бекор қилиш ва кечикишлар бўлишини билдиради. Бу келган ва жўнаб кетувчи рейсларга ҳам тааллуқлидир», - дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.

Кечиктирилган рейсларнинг аниқ сони об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлади, дейилади хабарда. ANP агентлиги маълумотларига кўра, 300 га яқин рейслар бекор қилинган. 

Айни пайтда, NS темирйўл компанияси мамлакат шимолида поездлар ҳаракатини бутунлай тўхтатди. Нидерландия метеорология хизмати мамлакатнинг аксарият қисмида ёмон об-ҳаво туфайли хавфнинг энг юқори даражаси ҳақида огоҳлантирмоқда. Фуқаролар уйларини тарк этмасликка чақирилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид