Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда такси ҳайдовчиси ёш болани итлар ҳамласидан қутқариб қолди
Айни вақтда мактаб ўқувчисига ташланган итлар ушланиб, карантинга олинган. Боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
11 июль куни тармоқларда такси ҳайдовчиси мактаб ёшидаги болани итлар ҳамласидан қутқариб қолгани акс этган видео тарқалди. Унда ҳолат Самарқанд шаҳрида бўлгани айтилади.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев баёнот берди. Маълум бўлишича, ҳолат 8 июль куни Самарқанд шаҳрининг Набиев-4 кўчасида содир бўлган.
Кўчадаги машина устахонаси ичида юрадиган итлар кўчадан ўтиб кетаётган болакайга ташланган. Шу вақтда такси ҳайдовчиси ҳолатни кўриб қолиб, итларни ҳайдаган ва болакайга ёрдам берган.
Ҳозирда болага ташланган итлар ушланиб, карантинга олинган. Боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Шунингдек, қўшимча ўрганишлар давомида итларнинг эгаси аниқланса, унга нисбатан ҳам қонуний тартибда чора кўрилиши айтилди.
Мавзуга оид
12:24 / 24.03.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда 200 та иш ўрни очилди
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026