Ўзбекистон | 13:07 / 12.07.2023
9667
1 дақиқада ўқилади

Чотқол давлат қўриқхонаси ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғин майдони ўрмоннинг тахминан 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудини ташкил этган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кеча, 11 июль куни соат 14:00 атрофида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакча бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг тахминан 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудини ташкил этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари манзилга етиб борган. 

Вазирлик хабарига кўра, Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакча бўлимлари ҳудудида содир бўлган ёнғин 11 июль куни соат 20:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари, Мудофаа, Ички ишлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари ва туман ФВДТ қуйи тизимига кирувчи хизматлар куч ва воситалари жалб этилган.

Мавзуга оид