Ижод мактабларига кириш имтиҳонлари 3 босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич: ижодий матн яратиш;
2-босқич: ижодий суҳбат;
3-босқич: тест синови  (она тили ва адабиёт - 20 та топшириқ, чет тили - 15 та топшириқ, интеллектуал қобилият даражаси (ИҚ)ни аниқлаш бўйича - 15 та топшириқ).

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига кириш имтиҳонлари тартиби қуйидагича:

1-босқич: ижодий матн яратиш
2-босқич: ижодий суҳбат
3-босқич: инглиз тили (чет тили - 20 та топшириқ, она тили ва адабиёт - 15 та топшириқ, ИҚни аниқлаш бўйича - 15 та топшириқ).

Ижод мактабларининг 1-босқич имтиҳонлари учун рухсатномани юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.