08:03 / 13.07.2023
4859

Қамчиқ довонидаги кўприк ҳудудида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Машғулотда кўприк таянч устунлари ва элементларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳимоя тадбирларини амалга ошириш тартиби кўриб чиқилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кеча, 12 июль куни «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси томонидан А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, довон йўлининг 220-километрида жойлашган Оҳангаронсой ва Қамчиқсой кўприги ҳудудида «Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳудудий ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусидаги 3 босқичли ўқув машқи ташкиллаштирилган.

Машғулот давомида шартли равишда содир бўлган фавқулодда вазият оқибатлари бартараф этилиб, алоқа ва хабар бериш тартиби, жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин содир бўлганда ёнғинни бартараф этиш тартиби ҳамда кўприкнинг таянч устунлари ва элементларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга ошириш тартиби кўриб чиқилган.

Top