Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хореография академиясида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилди.
Маҳкама хабарига кўра, унда олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга замин яратилгани аниқланган.
Хусусан:
– меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;
– 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;
– 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.
Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогларга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 млн сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун 154 млн сўм тўлаб берилган.
Ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимларга 270 млн сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимларга 107 млн сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Моддий жавобгар шахслар томонидан 76 млн сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:23 / 14.03.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
13:22 / 25.08.2025
Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади
13:13 / 25.08.2025