Идора томонидан келтирилган разведка маълумотларига кўра, қамоқхоналарда аскарларни ёллаш бўйича энг катта кўрсаткич 2023 йил бошида содир бўлган. Унинг натижаларига кўра, 40 мингга яқин маҳкум урушга жўнатилган. 

Британия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, маҳбусларни ёллаш Россия қўшинларига сўнгги ютуқларидан бирини - Бахмутни қўлга олиш ва «Вагнер» ХҲКни «ҳокимиятга тўғридан тўғри қаршилик кўрсатувчи» ташкилотга айлантириш имконини берди. 

«Бу замонавий ҳарбий тарихдаги энг қонли эпизодлардан бири: бир неча ой ичида 20 000 нафаргача маҳбуслар ўлдирилган», — дейилади ҳисоботда.