Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синовлари 72 та бинода ўтказилади
2023-2024-ўқув йили учун ОТМга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.
Билимни баҳолаш агентлиги хабарига кўра, бир сменада 1 274 та гуруҳда 38 220 нафар, бир кунда (икки сменада) 2 548 та гуруҳда 76 440 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.
Тест синовлари барча ҳудудларда 1 август куни бошланиб, ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади.
Аввалроқ 2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланганди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиши мумкин.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Мавзуга оид
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
08:00 / 21.01.2026
2026 йилда фойдаланишга топшириладиган 10 та осмонўпар бино
07:50 / 30.12.2025