Учрашувда ўзбекистонлик меҳнат ресурсларини жалб қилиш орқали давлат иқтисодиётини ривожлантириш масаласи долзарблиги маълум қилинди.
«Махсус малакали ишчи» дастури доирасида «биноларни тозалаш» соҳаси бўйича вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва малака сертификатини олиш учун Ўзбекистонда Япония мутасадди ташкилотларининг тест синовларини жорий қилиш, фуқароларни хорижга кетишдан олдин тайёрлаш ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Япониядаги ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Япон томони ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.











