Ҳужжатга асосан, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
  • сўнгги беш йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

Маълумот учун, 2025 йилдан бошлаб хусусий олийгоҳларга ҳам квота белгиланиши режалаштирилмоқда. 

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
  • олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.