ЕИнинг Беларусга бир қатор товарлар экспорти бўйича тақиқи кучга кирди
Беларусга 50 дан ортиқ турдаги юқори технологияли маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлаш давом эттирилади. Тақиқланган товарлар рўйхати Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинган.
Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларни яна кенгайтирди - регулятор ушбу мамлакатга 53 турдаги юқори технологияли товарларни экспорт қилишни тақиқлади. Уларнинг рўйхати 4 август, жума куни Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилган.
Тақиқ ҳарбий тизимларда қўлланиши мумкин бўлган маҳсулотлар, жумладан, синов ускуналари, камералар ва оптик компонентлар, бошқа электр/магнит компонентлар, электрон қурилмалар, модуллар ва йиғма ускуналарни қамраб олади.
Авиация ва космик саноатда фойдаланиш учун яроқли товарлар ва технологияларни, шу жумладан учувчили ва учувчисиз учиш аппаратлари учун авиацион двигателлар ва уларнинг қисмларини экспорт қилиш тақиқланади.
Тақиқлар нафақат экспортнинг ўзига, балки Беларуснинг ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларига, ташкилотларига ёки органларига техник ёрдам ва бошқа хизматлар кўрсатишга ҳам тегишли. Ҳужжатда тиббиёт соҳасида, тиббиёт, фармацевтика ёки ҳуманитар мақсадларда фойдаланиладиган товарларни етказиб беришда истиснолар мавжудлиги ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
20:52
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:41
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
07:50 / 19.11.2024
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
01:38 / 19.11.2024