Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:42 / 16.08.2023
2259
1 дақиқада ўқилади
1 сентябрдан бошлаб «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампаниясига старт берилади
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампаниясига старт берилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Шу йил 10 июлдан 10 августга қадар республикада "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири доирасида:
- ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсумида республикада ташкил этилган жами 1311 та стационар оромгоҳ, соғломлаштириш майдончаси, пансионат ва санаторийда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари ва куч-воситалари томонидан тун-у кун хизмат ташкил этилди;
- ўта муҳим, тоифаланган ва ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган объектларда носоз ҳолга келган 112та сув ҳовузи, 173 та гидрантлар тузатилди, ушбу объектлар 56 минг 673 квадрат метр майдондаги ёнишга мойил қуриган ўсимликлар ва чиқиндилардан тозаланди.
Объектларда ўтказилган профилактика тадбирлари давомида 950 та бино ва иншоотларда, 2 минг 661 та носоз электр қурилмаларида ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026