"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу борада тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, шунингдек, аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.