2023 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 23 та Меҳрибонлик муассасаси фаолияти тугатилди. Шундан, 14 таси «Меҳрибонлик уйи», 4 таси «Болалар шаҳарчаси», 5 таси «Болалар уйи». Бу ҳақда Миллий гвардия раҳбарияти маълумот берди.
Қайд қилинишича, Меҳрибонлик муассасаларидан 2448 нафар тарбияланувчи чиқарилган.
Шундан:
– 694 нафари ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтарилган, 516 нафари фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга берилган;
– 753 нафари «Оилавий болалар уйи»га ўтказилган, 211 нафари ўқишга кирган (50 нафари олий, 161 нафари ўрта-махсус таълим муассасасига);
– 18 ёшга тўлган 118 нафари мустақил ҳаётга чиқарилган, 156 нафари мурувват, саховат ва бошқа меҳрибонлик муассасаларига ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган.
Ҳозирда 2 та Меҳрибонлик муассасасида 255 нафар тарбияланувчи сақланмоқда.
Фаолият юритаётган жами 138 та «Оилавий болалар уйи»да 744 нафар бола тарбияланмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 13 та «Гўдаклар уйи»да 531 нафар бола тарбияланмоқда.









