Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Унга кўра, қатор боксчилар, дзюдочилар ва футболчилар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Хусусан, Ўзбекистон ёшлар ва миллий жамоалари аъзолари Умарали Раҳмоналиев, Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановга «Келажак бунёдкори» медали берилган.
Фармон матнига кўра, мамлакатда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати ва юксак маҳорати билан нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, миллий, умумбашарий қадриятлар руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотланган:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
- Махситов Баходир - Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
- Ғафуров Даврон Дилмурадович - Ўзбекистон бокс федерацияси мураббийси
- Худайберганов Жамшид Исмаилович - Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти
- Ярашов Ергали Абубакирович - Қибрай тумани спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан
- Абдуллаев Руслан Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси















