Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида совуқ сув жадвал бўйича вақтинча ўчирилади.

2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида  режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар сув таъминоти шу муносабат билан ичимлик суви босими пасайтириладиган ва вақтинча тўхтатиладиган манзиллар рўйхатини эълон қилди:

Таъмирлаш ишлари 11 сентябрдан бошланиб 13 октябргача давом этади. Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.