07:48 / 30.08.2023
2040

Гуржистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Зураб Абдушелишвили 2019 йилда элчи Константин Жгентининг ўрнига тайинланганди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Гуржистон элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди.

«Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчи Зураб Абдушелишвили жаноблари билан учрашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. –Жаноб элчига икки томонлама алоқаларимизга аниқ натижалар билан қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда тарихимиз, маданиятимиз ва адабиётимизга бўлган самимий қизиқишини юксак қадрлаймиз».

Зураб Абдушелишвили 2019 йил май ойида ишонч ёрлиқлари нусхаларини ТИВда топширган эди. У элчи Константин Жгентининг ўрнига тайинланган.

Top