Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда жосусликда гумон қилинган россиялик устидан суд бошланди
Асли россиялик Швеция фуқароси Сергей Скворцов «ГРУ»га ғарб технологияларини бергани учун судланмоқда. У 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Стокҳолмда Швеция ва АҚШга қарши «кенг миқёсдаги ноқонуний разведка фаолияти»да айбланаётган Швеция фуқароси Сергей Скворцов устидан суд бошланди. Суднинг биринчи мажлиси 4 сентябр, душанба куни бўлиб ўтди.
60 ёшли Скворцов ғарб технологияларини Россия армиясига беришда айбланмоқда. Биринчи суд мажлисида сўзга чиққан прокурор Ҳенрик Олин айбланувчини «сотиб олиш бўйича агент» деб атади. Скворцов тўрт йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин, унинг адвокати мижознинг айбини рад этди.
Скворцов ва унинг рафиқаси 2022 йилнинг ноябрида Стокҳолм чеккасида қўлга олинган. Эркак ушланганидан бери ҳибсда, унинг рафиқаси эса терговдан сўнг ҳеч қандай айбловсиз қўйиб юборилган.
Швеция прокуратураси Скворцовни нимада айбламоқда?
Швеция прокуратурасига кўра, Скворцов 2014 йил 1 июлдан 2022 йил ноябригача «махфий ва фирибгарлик воситаларидан фойдаланган ҳолда Россия давлати манфаатлари йўлида маълумот олиш мақсадида фаолият олиб борган, бу хорижий куч Швеция учун хавф яратиши мумкин бўлган».
Скворцов ўзининг импорт-экспорт бизнесидан ноқонуний равишда маълумот олиш ва «ГРУ»га топшириш учун фойдаланган. Шунингдек, у «Россия давлати ва ҳарбийлари учун санкциялар туфайли очиқ бозорда олиш имкони бўлмаган турли буюмлар»ни қандай олиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаган. Сергей Скворцов Швецияда 25 йилдан бери яшаб келган. 2012 йилда у Швеция фуқаролигини олди.
Суд мажлиси 25 сентябрга белгиланган. Миллий хавфсизлик мақсадида жараённинг бир қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтади. Гувоҳлар орасида, жумладан, Америка ФҚБ агенти, шунингдек, Швеция разведка хизматлари вакиллари ҳам бўлади. Далиллардан бири эса - Россия Мудофаа вазирлигининг Скворцовга юборган электрон мактублари, деб таъкидлайди AFP агентлиги.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026