Ўзбекистон | 08:22 / 06.09.2023
7521
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўқув йили илк кунида автобуслар қанча даромад қилгани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида янги ўқув йилининг илк кунида жамоат транспорти (автобус ва электробуслар) иши ҳақида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 2023 йил 4 сентябр куни автобус йўналишлари сони 167 тани, йўналишга чиқарилган автобуслар сони 1707 тани, йўловчилар сони 806 721 нафарни, қатновлар сони 21 718 тани, оралиқ интервал 8-10 дақиқани ташкил этган.

Бундан ташқари, шу куни даромад 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган. 

Ушбу кўрсаткичлар 2022 йил 5 сентябр куни қуйидагича кўриниш олган: 

автобус йўналишлари сони — 152 та;
йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 841 та;
йўловчилар сони — 414 874;
қатновлар сони — 11 127;
оралиқ интервал — 15-20 дақиқа;
даромад — 482 574,4 минг сўм.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид