2 сентябр куни Истанбулда икки жиноий гуруҳ ўртасида содир бўлган отишма натижасида Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати олди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги.
Марҳум - Самарқанд шаҳрида туғилган Н.З. 46 ёшда бўлган. Отишма пайтида у яқин жойда ишлаган, дейилади хабарда.
Истанбул ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятда гумонланувчиларни қўлга олди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош консуллик марҳумнинг жасадини тезкорлик билан Самарқанд вилоятига жўнатишда ёрдам берган.












