Ўзбекистон | 07:45 / 12.09.2023
1600
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 7 ойда 2,5 млн нафар фуқаро сайёҳлик мақсадида хорижга сафар қилди

Ўзбекистонликлар январ-июл ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди.

2023 йилнинг январ-июл ойларида 2,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилди.

Статистика агентлиги томонидан маълум қилинишича, ўзбекистонликлар январ-июл ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1 млн.

Кейинги ўринлардан мос равишда 625,5 минг нафар ва 421,4 минг нафар ўзбекистонлик сафарни амалга оширган Тожикистон ҳамда Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Россия – 122,1 минг нафар;
Туркия – 102,7 минг нафар;
БАА – 70,8 минг нафар;
Саудия Арабистони – 35,2 минг нафар;
Кувайт – 21,2 минг нафар;
Миср – 15,1 минг нафар;
Озарбойжон – 10,5 минг нафар;
Жанубий Корея – 8,4 минг нафар;
Ҳиндистон – 5,9 минг нафар;
АҚШ – 5,8 минг нафар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид