Украинада урушнинг 566-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленскийнинг офисидагилар Украина Константиновканинг 6 сентябр кунги ўққа тутилишини текширмаслигини маълум қилди: Киев учун «барчаси аён» — бу «Россия Федерациясининг навбатдаги ракета зарбаларидан бири эди».
- Еврокомиссия санкциялар доирасида Россиядан шахсий буюмларни олиб кириш бўйича позициясини юмшатди. Идора энди шахсий мақсаддаги кийим ва косметика маҳсулотлари олиб ўтилишини чекламайди — ва божхона органларини автомобилларни текширишга жиддий эътибор қаратишга чақиради.
- Литва, Латвия ва Эстония ўз чегараларидан Россия рақамлари ўрнатилган автомобилларни ўтказишни тўхтатди.
- КХДР раҳбари Ким Чен Ин зирҳланган поездда Россияга келди. У Путин билан музокаралар ўтказмоқда. Учрашувдаги асосий мавзулардан бири, катта эҳтимол билан РФга қурол етказиб бериш масаласи бўлади.
- Украинадаги «Антонов» самолётлари ишлаб чиқарувчиси дронлар тайёрлашни бошлади.
- Руминия ҳудудида россияликлар дрони қолдиқлари топилганидан кейин мамлакат ҳукумати чегарадаги ҳудудлар аҳолиси фойдаланиши учун иккита бетон бомбапанагоҳ қуришни бошлади.
- Украиналик учувчилар тез орада F-16 қирувчиларида учишни ўрганиш учун АҚШга етиб боради ва уларнинг тайёргарлик жараёни маҳорат даражасига қараб уч ойдан тўққиз ойгача давом этиши мумкин, деб хабар берди журналистларга АҚШ Миллий гвардияси Ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбари Майкл Ло.
- Украина «Бойко миноралари» — Қора денгиздаги газ ва нефт платформаларини қайтариб олди.
Запорижжя области аҳолиси эвакуацияси

Руминия ва Украина чегарасида бомбапанагоҳ қурилиши
Украинанинг Измайил шаҳри яқинидаги Руминиянинг Плауру қишлоғидан икки ярим километр масофада жойлашган ҳудудда 9 сентябр куни дрон парчалари топилди































