-60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Исломжон Баҳромов ана шундай ютуқлар билан юртимизга қайтадиган бўлди. 

Ҳамюртимиз ўтиш босқичида гуржистонлик Придон Абуладзени,  бронза медали учун баҳсда эса эронлик Меҳди Муҳсин Нажодни мағлубиятга учратишга эришди. 

Шу тариқа, миллий жамоамизнинг мазкур мусобақадаги медаллари 2та, Париж-2024 лицензиялари эса 3 тага етди. Бунгача Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медалига эга чиққан бўлса, Жавраил Шапиев ва Арам Варданян Париж-2024 лицензиясини қўлга киритганди.