Гуржистон Европа Иттифоқидан олиб келинган автомобилларнинг Россияга экспорти, реэкспорти ёки транзитини тақиқлади, деб хабар қилди республика Молия вазирлигининг даромадлар хизмати. 

«Ҳа, ҳақиқатан ҳам, аввал айтиб ўтилганидек, 26 сентябрдан бошлаб Европадан олиб келинган автомобилларнинг Россияга экспорти, реэкспорти ёки транзити тақиқланади», деди матбуот хизмати ходими. 

Тақиқ двигатель ҳажми 1,9 куб метрдан ошадиган автомобилларга тааллуқлидир. Шунингдек, у гибрид автомобиллар ва электромобилларга ҳам тегишли. Чекловлар Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши қабул қилинган 11-санкциялар пакети туфайли кучга кирди, дея қўшимча қилди маҳкама вакили.

1 августдан АҚШда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россияга экспорти ва реэкспорти бўйича чекловлар кучга кирди.