08:00 / 27.09.2023
3558

БАА Ўзбекистонда ижтимоий объектлар биноларини қуриши мумкин

БАА компаниялари билан Ўзбекистонда ижтимоий объектлар биноларини қуриш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Жорий йилнинг 22 сентябр куни Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида GCC Services компаниясининг вице-президенти Льюис Родригез ҳамда Yuco Alliance DMCC компаниясининг бош ижрочи директори Сардор Йўлдошев билан республикада ижтимоий объектлар биноларини қуриш йўналишида истиқболли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Элчихона маълумотига кура, компаниялар тиббиёт ва йўл қурилиши соҳаларидаги лойиҳаларга кўпроқ ихтисослашган, шу билан бирга, тиббиёт, таълим, йўл ва шаҳар инфратузилмаси йўналишида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Standard Chartered банки томонидан дастлабки розилик берилган.

Учрашув якунида хориж томонидан тақдим қилинган лойиҳаларни ўрганиб чиққан ҳолда уларни амалга ошириш моделини ишлаб чиқиши билдирилди ҳамда келгуси босқичда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан аниқ лойиҳалар муҳокамасига киришилишига келишилди.

Top