Ўзбекистон | 11:26 / 27.09.2023
5858
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонидаги йўлнинг бир қисми бетон тўсиқлар ёрдамида вақтинча иккига ажратилди 

Ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ва уларга йўналишларни кўрсатувчи ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган тегишли белгилар ўрнатилган. 

Фото: Видеодан кадр

Қамчиқ довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 221-километридаги Оҳангаронсой кўпригида таъмирлаш ишлари бошланди.

Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан мазкур йўлнинг “Тошкент-Водий” йўналиши вақтинча ёпилиб, йўлнинг “Водий-Тошкент” йўналиши бетон тўсиқлар ёрдамида иккига ажратилди ва ушбу томонда қарама-қарши йўналишлар ташкил этилди. 

Ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ва уларга йўналишларни кўрсатувчи ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган тегишли белгилар ўрнатилган. 

Шунингдек, тунги вақтда ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида вақтинча ташкил этилган йўналишларга чироқлар ўрнатилиб, йўналиш кўрсатувчи белгиларни ҳам ёритиш чоралари кўрилган. 

ЙҲХХ барча ҳайдовчилардан кўприк таъмирланаётгани сабабли ташкил этилган чора-тадбирларни тўғри тушунишни, мазкур жойдан ҳаракатланиб ўтишда тартибга солувчиларнинг ишоралари, йўл белгилари ва чизиқлар талабларига риоя этган ҳолда, тезликни оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган.

 

Мавзуга оид