Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарани кесиб ўтишда ундириладиган айрим йиғимларни тўлаш муддати узайтирилмоқда
1 январдан республикага кириб келаётган ва транзит ҳаракатланаётган автотранспортларни давлат назоратидан ўтказишда, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имконияти яратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 январдан бошлаб республикага кириб келаётган ва транзит ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини давлат назоратидан ўтказишда, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имконияти яратилади, чет давлатлар автотранспорт воситаларининг республика ҳудудига киргани ва унинг ҳудуди орқали транзит учун йиғим ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғими бундан мустасно.
Йиғимлар миллий валютада тўланади.
Йиғимларни тўлаш учун ҳисобварақлар E-tranzit тизимида шаклланади ва уларни QR-код орқали тўлаш имконияти яратилади.
Йиғимлар қуйидаги муддатлар ичида тўланиши лозим:
- божхона назоратидаги товарлар юкланган автотранспорт воситалари учун - етказиб бериш муддати доирасида;
- қолган барча ҳолатларда чегарани кесиб ўтгандан сўнг 10 календар кун давомида.
Йиғимларни тўлаш муддатлари бузилган тақдирда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 миқдорда бўлган пеня тўланади. Шу билан бирга:
- тўланмаган йиғимлари ҳамда пенялари мавжуд автотранспорт воситаларининг республика ҳудудидан олиб чиқилиши ва ҳаракатланиши тақиқланади;
- йиғимларни тўлаш муддатини бир календарь йил давомида бир маротаба бузган шахсларга йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имконияти тақдим этилмайди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026