Бугун, 10 октябр куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва UNICEF ҳамкорлигида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар бермоқда.
Тадбир иштирокчилари зўравонликнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилиш учун “тезкор ва қатъий чоралар кўриш”га чақирди.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириши ва оилага маслаҳат бериш, психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳаётий кўникмаларни ўргатиш ҳамда хавфсиз уй-жой каби қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштириши кутилмоқда.
UNICEF томонидан яқинда ўтказилган кўп кўрсаткичли сўров шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг учдан икки қисми (62%) зўравонлик билан тарбиялаш усулларига (жисмоний жазо, психологик тажовуз) учраган, 15−19 ёшдаги қизларнинг 33 фоизи эр ўз хотинини уришга ҳақли деб ҳисоблайди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 9 ойида вояга етмаганларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган бўлса, шундан 417 таси жинсий зўравонликдир, деди президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
“Оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани даҳшатли. Тасаввур қилинг, жорий йилнинг 9 ойида қариндошлар, жумладан, яқинлар томонидан болаларга нисбатан 166 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Афсуски, ҳатто расмий статистика ҳам кўламни объектив баҳолашга имкон бермайди. Ҳақиқий ҳолат бундан ҳам баттар”, -дея Мирзиёеванинг сўзларини келтирмоқда Gazeta.uz.
“Зўравонлик қурбони бўлган болалар одатда зўравонликка дучор бўлганликлари ҳақида хабар бермайдилар. Кўпинча улар қўрқув, уят ҳисси ёки оилага садоқат ҳисси сабаб содир бўлган ҳолат ҳақида индамайди. Айниқса, зўравон болага энг яқин одамлардан бири бўлса”, – деди Шаҳноза Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, мактаб, оилада болаларга нисбатан зўравонлик қилингани маълум бўлса ҳам, одамлар ҳалигача бола тақдирига бефарқлик билан қарайди, бу ҳақда


















