Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини кўриб чиқди.
«Ўзбекистон – ЕИ» ва «Марказий Осиё – ЕИ» шаклларида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш зарурлиги таъкидланди.
















