Миллий гвардия матбуот хизмати Kun.uz мухбири билан суҳбатда шундай ҳолат бўлганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, айни вақтда прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.