Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Jizzakh ўзининг ўн мингинчи Chery автомобилини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди
20 октябр куни Жиззах вилоятидаги ADM Jizzakh корхонасида тантанали 10 000-сонли Chery автомобилининг ишлаб чиқарилиши бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Chery бренди қўшалоқ байрамни: ўзининг ташкил топган куни ва юбилейли автомобилнинг ишлаб чиқарилиши тантанасини нишонлади.
Маросим ADM Jizzakh корхонаси ҳудудида ўтказилиб, унда иккала томон ҳам юбилей автомобилида ўз имзоларини қолдиришди.

Chery International президенти жаноб Чжан Гуйбиннинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон ХХРнинг стратегик ҳамкорларидан биридир, Жиззах вилояти эса фойдали ва муваффақиятли ҳамкорлик намуналаридан биридир. Шунингдек у, буларнинг ҳаммаси келажакдаги режаларга эришишнинг илк босқичи эканини таъкидлади.

“Биз бугунги муваффақиятимиздан жуда фахрланамиз. Лекин бундан ҳам кўпроқ, биз ушбу ҳодисанинг амалга ошишига имкон яратган Ўзбекистондаги кўплаб мижозларимизга ҳамда шу йил давомида сифат, хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш ва Chery бренди билан шиори бўлган инновацияларга доимий интилиш учун тинимсиз меҳнат қилган ADM Global компаниясининг меҳнаткаш ходимларига миннатдорчилик билдирамиз”, - деди ADM Global компаниясининг Бош директори Данияр Давлетияров.

Айтиш жоизки, ADM Jizzakh корхонаси қурилиши 2020 йилда бошланиб, расмий очилиши 2021 йилнинг баҳорида бўлиб ўтган. 2021 йил охирида эса янги SKD корхонасининг қурилиши бошланган.

Янги корхона – компанияни Ўзбекистон бозорида юқори даражада маҳаллийлашиш бўйича стратегиясининг бир қисмидир. Мажмуа 75 гектар майдонда жойлашган бўлиб, барқарор ривожланиш концепциясига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергияни тежаш соҳасида инновацион муҳандислик ечимларидан фойдаланган ҳолда замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Лойиҳага 250 миллион $ ортиқ сармоя киритилади ва корхонанинг қуввати йилига 100 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этади. SKD корхонасининг ишга туширилиши 2024 йилнинг март ойига режалаштирилган.
Телефон: (+998) 71−202−69−99.
Instagram: @admjizzakh
Youtube: ADMJizzakh
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 13.05.2026
Chery бренди Arrizo 6 Pro учун янги муддатли тўловнинг батафсил ҳисоб-китоб бўйича маълумотини эълон қилди
11:00 / 28.04.2026
Kia K3 Ўзбекистонда: ADM Jizzakh’да янги модел ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
17:00 / 13.04.2026
Kia’нинг янги седани Ўзбекистон йўлларига чиқиш учун ҳозирлик кўрмоқда
11:18 / 28.03.2026