Кеча Chery фойдаланувчиларининг 2026 йилги халқаро саммити (Chery International User Summit 2026) доирасидаги асосий тадбирлардан бири бўлди. Chery турли мамлакатлардан келган автомобил эгаларини бир майдонда бирлаштирди, янги моделларни тақдим этди ва бренд автомобиллари кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган оилалар ҳикоялари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон вакиллари учун тадбирда иштирок этиш халқаро аудиторияни мамлакатимиздаги Chery ҳамжамияти ва бренд автомобиллари эгаларининг тажрибаси билан таништириш имконияти бўлди.

Konsta Chery Brand Night саҳнасида Ўзбекистонни намоён этди
Кечанинг ёрқин лаҳзаларидан бири Chery International томонидан Chery Uzbekistan амбассадори сифатида Brand Night тадбирига таклиф этилган ўзбекистонлик ижрочи Konsta’нинг чиқиши бўлди.
Халқаро томошабинлар олдида санъаткор ўзининг икки композицияси — «Insonlar» ва «Sengacha» қўшиқларини ижро этиб, кеча дастурига ўзига хос ўзбекона руҳ бағишлади.
Konsta, шунингдек, Tiggo 8 PHEV автомобили эгаси ҳамдир. Унинг тадбирдаги иштироки Ўзбекистондаги мижозларнинг шаҳар ичидаги қатновларда электр тортиш кучидан фойдаланиш ва узоқ масофали сафарларда бензин двигателининг қулайлигини сақлаб қолиш имконини берувчи гибрид автомобилларга қизиқиши ортиб бораётганини акс эттиради.
Ўзбекистонлик Chery автомобили эгаси Brand Trust Star Award мукофотига сазовор бўлди
Chery Brand Night доирасида компания турли мамлакатлардаги бренд автомобилларининг энг содиқ эгаларини ҳам тақдирлади.
Тақдирланганлар орасида Chery’нинг содиқ мижозларидан бири, Ўзбекистон вакили Сардор Абдуллаев ҳам бор. У компания томонидан автомобил эгаларининг брендга бўлган ишончи ва содиқлигини эътироф этиш учун бериладиган «Brand Trust Star Award» мукофотига сазовор бўлди.
Автомобил эгаларининг бундай ҳикоялари «Оила учун» фалсафасининг муҳим қисмидир. Chery учун автомобил технологиялари, аввало, оиланинг ҳақиқий эҳтиёжларига жавоб бериши, кундалик сафарларни янада қулай, шинам ва амалий қилиши лозим.
Кундалик ва узоқ сафарлар учун янги моделлар
Кеча давомида Tiggo 7 ва Tiggo X7 моделларининг жаҳон премьералари ҳам бўлиб ўтди.

















