Етти кишилик кенг салон, тежамкор гибрид юритма ва вилоят марказлари орасидаги йўлни ёнилғи қуймасдан босиб ўтишга етадиган йўл босиш захираси — Tiggo 8 Hybrid катта оила учун Chery’нинг энг қулай таклифларидан бири бўлиб қолмоқда. Уни нақд пулга ҳам, муддатли тўлов асосида ҳам турли бюджетларга мослаштирилган шартлар билан расмийлаштириш мумкин.

Tiggo 8 Hybrid нархлари

  • Luxury (1.5 Turbo PHEV, 347 от кучи) — 374 900 000 сўмдан бошлаб*
  • Premium (1.5 Turbo PHEV, 347 от кучи) — 394 900 000 сўмдан бошлаб*

Иккала версиянинг куч қурилмаси бир хил, комплектациялари эса қулайлик имкониятлари билан фарқ қилади.

Tiggo 8 Hybrid учун муддатли тўлов

Иккала комплектация ҳам қуйидаги шартлар асосида таклиф этилади:

  • бошланғич тўлов — 25%дан бошлаб;
  • муддатли тўлов муддати — 12 ойдан 60 ойгача (5 йил);
  • 0% фоиз ставкаси бошланғич тўлов қанчалик юқори бўлса, шунчалик узоқ муддатга амал қилади:
  • бошланғич тўлов 25%дан юқори бўлса — 18 ойгача;
  • бошланғич тўлов 40%дан юқори бўлса — 24 ойгача;
  • бошланғич тўлов 50%дан юқори бўлса — 36 ойгача;
  • бошланғич тўлов 60%дан юқори бўлса — бутун муддатга, яъни 60 ойга.

Ойлик тўлов миқдори танланган бошланғич тўлов ва муддатга боғлиқ. Ҳисоб-китобни Chery’нинг расмий дилерлик марказларида амалга ошириш мумкин.

Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.

Узоқ масофалар учун яратилган етти ўринли гибрид

Tiggo 8 Hybrid — бутун оила ва юклар учун мўлжалланган тўлиқ уч қаторли кроссовер. Гибрид қурилма уни шу тоифадаги анъанавий бензинли кроссоверларга нисбатан анча тежамкор қилади:

  • ёнилғи сарфи — аккумулятор қуввати минимал бўлганда аралаш циклда 100 кмга 5,2 литр;
  • йўл босиш захираси — Ўзбекистон шароитида 1200 кмдан ортиқ;
  • литий-темир-фосфат аккумулятори –35°Cдан +55°Cгача бўлган ҳароратда ишлайди.

Бутун оила учун қулайлик ва технологиялар

Tiggo 8 Hybrid қуйидаги жиҳозлар билан таъминланган: