Жаҳон | 09:49 / 04.11.2023
7832
2 дақиқада ўқилади

Германия Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонликка бошпана тақдим этди

2015 йилда Муҳаммад Абдураҳмонов Чеченистон ҳудудини тарк этган. Бир неча йил давомида у Германиядан бошпана олиш ҳуқуқи учун курашган ва икки марта рад жавоби олган.

Фото: AP

Германия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг танқидчиси ва чеченистонлик мухолифатчи блогер Тумсо Абдураҳмоновнинг укаси Муҳаммад Абдураҳмоновга сиёсий бошпана берди. Бу ҳақда Муҳаммаднинг ўзи 3 ноябр, жума куни YouTube-каналида маълум қилди.

2023 йил август ойи охирида Мюнхендаги Олий ер суд Валид Дадақоевни Германияда Муҳаммад Абдураҳмоновга суиқасд уюштиришда айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Судга раислик қилган судя Кристоф Виснернинг айтишича, қотиллик Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг «хабардорлиги, розилиги ва манфаатлари»дан келиб чиққан ҳолда тайёрланган. 

Муҳаммад Абдураҳмоновнинг Германиядан бошпана сўраши

Муҳаммад Абдураҳмонов ҳам акаси Тумсо сингари 2015 йилда Чеченистон ҳудудини тарк этишга мажбур бўлган. У бир неча йил Германиядан бошпана олиш учун курашди. Талаб икки марта рад этилган. Бунинг ўрнига Муҳаммад кейинчалик судда муваффақиятли эътироз билдира олган DW мақоласини қайта жойлаштиргани учун маъмурий жазога тортилди. 

Фақат 2021 йилда Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора (BAMF) суд қарори билан Муҳаммад Абдураҳмонов ва унинг оиласининг бошпана сўраб берган такрорий аризасини қайта кўриб чиқишни бошлади. Аммо унга суиқасд уюштириш режалари аниқланиб, жиноий иш очилганидан сўнг, қарор ҳукм эълон қилинмагунча қолдирилди. 

Мавзуга оид