Спорт | 01:05 / 07.11.2023
27129
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. ОКМК 0:9 ҳисобида ютқазди, «Насаф»нинг гуруҳида кутилмаган натижа

Миржалол Қосимов бошқарувчидаги олмалиқликлар жамоаси гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаши кафолатланди.

Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур баҳслари давом этмоқда. 

ОЧЛ. 4-тур. 6 ноябр

С гуруҳи
Сипоҳон — ОКМК 9:0
Голлар:
Аҳмадзода (8), Асади (59), Ҳусайннажод (60), Горбани (62), Ризоян (71), Алкасир (79 пенальти, 87), Муганлу (81).
Сипохон — Паям Ниёзманд, Ҳоди Муҳаммади, Ризо Асади (Исо Алкасир, 70) Саид Карими (Браян Дабо, 70), Рамин Ризоиан, Фаршад Аҳмадзода, Милад Зокирпур (Аря Юсуфи, 70), Муҳаммад Данешгар, Муҳаммад Горбани, Жавад Ҳусайннажод, Эҳсон Паҳлавон.
ОКМК — Ботирали Эргашев, Акром Комилов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов (Мурод Эрматов, 84), Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов (Виталий Денисов, 72), Санжар Турсунов (Ойбек Рустамов,46), Бахтиёр Қосимов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Сирожиддин Башриддинов, 88) Искандар Бўсинов, Мартин Боаке (Асилбек Умирзоқов, 72)
Огоҳлантириш: Бахтиёр Қосимов (37). 
Четлатиш: Акром Комилов (66).

С гуруҳида ОКМК (0) Тэҳронда «Сипоҳон»дан (7) жавобсиз 9та тўп ўтказиб юборди ва ушбу босқични сўнгги поғонада якунлаши маълум бўлди. Бу ўзбек клублари учун турнирдаги энг йирик мағлубият бўлди. «Ал Иттиҳод» (9) пешқадам, «Эйр Форс» (7) ҳам курашни давом эттирмоқда.

Б гуруҳи
Ал Файсали — Ас Садд 2:0
Голлар
: Ар Рушди (56), Ал Ҳаж (86). 

Б гуруҳида «Ас Садд» (4) кутилмаганда Иорданияда «Ал Файсали»га (3) ютқазиб қўйди. «Шаржа» (8) етакчилик қилмоқда, «Насаф» (7) 2-ўринда.

Мавзуга оид