“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 7 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Олмазор тумани: “Истиқбол” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Чилонзор тумани: “Зарқўрғон” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача
Юнусобод тумани: “Биллур” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.