Ўзбекистонда 2023 йил январ-сентябр ойлари давомида кичик тадбиркорлик (бизнес)да товар ва хизматларнинг импорт ҳажми 13 440,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 123,9 фоизни ташкил қилади.

Энг кўп импорт ҳажми кичик корхоналар ҳиссасига тўғри келгани ҳолда 7 282,5 миллион долларини ташкил этди.