Ўзбекистон | 07:55 / 11.11.2023
6791
2 дақиқада ўқилади

ЧҚБТ ўқитувчиларининг маоши айрим мактаб ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилади

Малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг лавозим маоши мос келувчи малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштирилади. 

Фото: ЎзА

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабарига кўра, 8 ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига:

2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тофаси бериш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факультетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш;

2024 йил 20 февралга қадар Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқиш каби вазифалар юкланди. 

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари умумтаълим муассасаларида - мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг базавий лавозим маошига тенглаштирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид