Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Наманганда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлади
ДХХ Наманган вилоятида ярим миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади.
Наманган шаҳридаги тикувчилик фаолиятига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Унда МЧЖ масъуллари томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланган ҳолда фойдаланиб келиниши натижасида 422 миллион 897 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Наманган шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса савдо ва умумий овқатланиш биносида қонунга хилоф равишда 113 миллион 741 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
10:57 / 12.06.2026