Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат +15...+18 даражагача кўтарилади, шанба кунига бориб +17...+20 даражагача, якшанба куни эса +20...+23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Пойтахтда 24-26 ноябр кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7...+9 даража, кундузи 24 ноябрда +15...+17 даражагача, 25 ноябрда +16...+18 даража, 26 ноябрда +19...+21 даража атрофида бўлади.