Ўзбекистон | 11:04 / 27.11.2023
2008
6 дақиқада ўқилади
Реклама

“Beeline Uzbekistan” “Silk Road Samarkand”да барқарор алоқани таъминлаб берди

Фото: Beeline Uzbekistan

Айни пайтда Самарқанд сайёҳлик маркази ҳудудида 4G/LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи тўртта база станциялари фаолият кўрсатмоқда. Алоқа инфратузилмасини таъминлаш Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш канали атрофидаги бинолар мажмуасини қуриш билан бир вақтда амалга оширилди. Ушбу сайёҳлик объектига ташриф буюрувчилар икки йилдан камроқ вақт ичида рақамли оператор тармоғида 1 700 000 соатдан ортиқ вақт давомида суҳбатлашдилар.

Beeline Uzbekistan 2022 йилда очилган “Silk Road Samarkand” меҳмонлари ва ходимларининг рақамли фаоллигини таҳлил қилди. Мажмуа ҳудудидаги база станциялари орқали 1 700 000 соат овозли қўнғироқлар ва 150 000 терабайт маълумотлар ўтказилди. Ушбу трафик миқдорини 75 миллион соатлик HD видео ёки 150 миллион тўлиқ метражли филм билан солиштириш мумкин.

“Самарқандлик меҳмонлар ва шаҳар аҳолисининг қизғин фаоллиги биздан алоқа қамрови ва сифати устида қаттиқ ишлашни талаб қилади. Шунинг учун биз нафақат база станциялари тармоғини доимий равишда кенгайтирмоқдамиз, балки йирик корхоналар билан биргаликда марказга ташриф буюрувчилар ўз таассуротлари билан юқори тезликда бемалол ўртоқлаша олишлари, мажмуа ҳудудидаги бизнес-объектлар эса ўз масалаларини ҳал қилиши учун янги технологик ечимларни ишлаб чиқмоқдамиз”, дейди “Beeline Uzbekistan” корпоратив бизнесни ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Фисенко.

 “Боқий шаҳар” мажмуаси меҳмонларининг энг кескин фаоллиги, рақамли операторнинг маълумотларига кўра, очилишдан кейинги биринчи ҳафталарга тўғри келган. 2022 йил кузида Самарқандда Осиё ва дунёнинг 16 та йирик давлати, давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти" саммитининг пойтахтига айланди. Шундай қилиб, атиги етти кун ичида “Beeline Uzbekistan” фойдаланувчилари Савдо марказида 1000 кундан ортиқ “овозли" суҳбат ўтказишди ва 18 ТБдан ортиқ интернет-трафик ҳажмидаги маълумотларни ва файлларни юклаб олишди.

“Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, сайёҳларни ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан кенг таништириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, кўрсатилаётган туризм ва меҳмонхона хизматлари сифатини ошириш, хорижлик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, овозли алоқа ва тезкор интернетга барқарор киришни ташкил қилиш лозим эди. "Beeline Uzbekistan" нафақат кўчада, балки бинолар ичида ҳам коммуникациялардан фойдаланиш учун меҳмонхона объектлари инфратузилмасини ва конгресс марказини қуриш ва улашни таъминлади”, — дейди Eriell Group (меҳмонхоналарни ривожлантириш йўналиши) минтақавий IТ директори Сергей Волошенко. “Beeline Uzbekistan” digital-оператори Eriell Group компаниясининг Ўзбекистондаги узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади.

Кўчма база станцияси 2021 йил феврал ойида ўз ишини келажакдаги диққатга сазовор жойлар қурилиши вақтида майдонни барқарор алоқа билан доимий равишда таъминлаш мақсадида бошлаган. 2022 йил июл ойида тўртта юқори қувватли стационар база станциялари тижорий мақсадда фойдаланишга топширилди ва белгиланган объектда юқори самарадорлик билан ишлашда давом этмоқда.

Алоқа тармоқларини қуришда RAN (Radio access network)  Шаринг технологияларидан фойдаланилган, бу қурилган уланиш тармоғининг бир нечта операторлар биргаликда фойдаланишини ўз ичига олади, улардан бири Beeline Uzbekistan ва DAS (Distributed Antenna System) бўлиб, бутун бино бўйлаб антенналар ўрнатилганда, улар битта линия орқали база станцияга уланади. Бунда бино ва таянч станцияга алоқа битта линия орқали уланади. DAS тизими бинонинг ички қисмини сақлаб қолган ҳолда, бутун бино бўйлаб кабелларни, бир нечта антенналарни ва қувватлагичлар эга бўлишни талаб қилади. Алоқа инфратузилмасини таъминлаш Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш канали атрофидаги бинолар мажмуасини қуриш билан бир вақтда амалга оширилди.

“Silk Road Samarkand” — бизнес, маданий, тиббий ва гастрономик туризм объектларини ўзида бирлаштирган кўп тармоқли туристик мажмуа ҳисобланади. Бу кенг кўламли лойиҳа янги Самарқанд ва минтақадаги янги сайёҳлик имкониятлари рамзи бўлиб, бутун Марказий Осиёда замонавий сайёҳлик марказига айлантириш режалаштирилган. Мажмуа очилганидан бери MICE туризмига ихтисослашган, юқори халқаро даражадаги форумлар, конференциялар, жумладан, жаҳон иқтисодиётининг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар учун мамлакатнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланди. 2023 йил кузида эса мажмуада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибидаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилейи, 25-сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта 160 дан ортиқ давлатдан меҳмонхона соҳаси ва давлат ташкилотлари вакилларини жамлаган жуда муҳим тадбирга мезбонлик қилди.

***

“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради

VEON 6 жадал ривожланиб бораётган мамлакатда 160 миллиондан зиёд фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistanʼда 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. “Unitel” МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline SBʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид