Столтенберг НАТО аъзоларини Украинани қуроллантиришни давом эттиришга чақирди
НАТО давлатлари Украинани керакли қурол-яроғ билан таъминлашга «мажбур», деди алянс бош котиби ва бу уларнинг «хавфсизлик манфаатлари»га ҳам тўғри келишини таъкидлади.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО аъзоларини Россияга қарши туришда Украинани қўллаб-қувватлаш «курсида туришга» чақирди. У 28 ноябр, сешанба куни НАТО ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги алянс штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган икки кунлик йиғилишига келганида журналистларга: «Биз Украинани керакли қурол-яроғ билан таъминлашга масъулмиз», деди.
«Биз танланган курсда туришимиз керак. Бу бизнинг хавфсизлик манфаатларимизга ҳам тегишли», - деди Столтенберг. Мисол тариқасида НАТО бош котиби Германия ва Нидерландияни келтирди, улар Украинага яна ўн миллиард евро ваъда қилган.
Столтенберг, шунингдек, Конгрессдаги республикачиларнинг жиддий қаршиликларига қарамай, АҚШ қўллаб-қувватлашининг давом этишига «ишонч» билдирди. «Бу Қўшма Штатларнинг хавфсизлик манфаатларига тўғри келади. Ва бу биз келишиб олган нарсага ҳам мос келади», деди у.
Германия ташқи ишлар вазири: Украинага ёрдам одамларни қутқариш учун зарур
Брюсселга келган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар «Россия урушига қаршилик кўрсатишда давом этаётган Украинани қўллаб-қувватлашни қатъий тасдиқлаш»га қаратилганини айтди.
Гап «Украина қандайдир тарзда ҳарбий жиҳатдан олдинга силжиши ҳақида эмас, балки одамларни қутқариш ҳақида», деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок. Унинг франциялик ҳамкасби Катрин Колонна Украинани қўллаб-қувватлаш «узоқ муддатли бўлиши керак», деб таъкидлади.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Брюсселда Россия билан музокараларни бошлаш учун Украина тарафдорлари томонидан «ҳеч қандай босим сезмаётганини» айтди. 29 ноябр куни Кулеба алянс штаб-квартирасида биринчи марта ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида бўлиб ўтадиган Украина-НАТО кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Мавзуга оид
21:13 / 11.10.2024
НАТОнинг янги бош котиби иттифоқчиларни Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор қаратмасликка чақирди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
10:10 / 11.10.2024
НАТО Европада йиллик ядровий машғулотлар бошланишини эълон қилди
22:05 / 05.10.2024