Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААга боради
Шавкат Мирзиёев 30 ноябр — 2 декабр кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябр — 2 декабр кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, «яшил» тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда Париж битими иштирокчиси бўлган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

21:59 / 10.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

09:07 / 10.05.2025
Шаржада бўлиб ўтадиган халқаро китоб ярмаркасида Ўзбекистон павильони ташкил этилади

14:12 / 09.05.2025
Ўзбекистон ва БАА туризм соҳасида кадрлар тайёрлашни бошлайди

03:00 / 08.05.2025