07:44 / 12.12.2023
7337

Ўзбекистонда 10 ойда қанча оила ажрашгани маълум бўлди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажрим қайд этилди.

Фото: Telegram / Расмий хабарлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, жойларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш тартиби” жорий этилди.

9 442 та маҳаллада фаоллар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, жамоатчилик вакиллари ҳамкорликда низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш орқали 24 193 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 20 265 нафари яраштирилди. 

Маҳаллаларда бевосита хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда январ-ноябр ойлари давомида жами 533 041 та муаммо аниқланиб, шундан 513 824 та муаммо бартараф этилди. Жумладан:

низоли 43 803 та оилалар аниқланди ва 36 272 таси муросага келтирилди; 
ишлаш истаги бўлган 143 487 нафар хотин-қизларнинг 135 342 нафарининг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди; 
касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 41 508 нафар хотин-қизларнинг 41 165 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди;
ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 251 460 та оила аниқланган бўлиб, шундан 249 637 та оилага ёрдам кўрсатилди.
профилактик ҳисобда турган 3 412 нафар хотин-қизларнинг 2 939 нафарини муаммоси ҳал этилди, 447 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди; 
миграциядаги 9 187 нафар хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатилди; 3 182 нафар хотин-қизлар миграциядан қайтарилди;
хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 39 793 та муаммолар аниқланган бўлиб, шундан 39 116 та муаммо бартараф этилди.

Top