Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Брюсселда наркотиклар бўйича «ЕИ – Марказий Осиё» мулоқотида иштирок этди
Белгия пойтахтидаги Европа Иттифоқи кенгашида наркотиклар бўйича «ЕИ – Марказий Осиё» мулоқоти бўлиб ўтди.
Фото: Дунё
«Дунё» хабарига кўра, тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Садирдин Бойдедаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг гиёҳвандликка қарши кураш идоралари, шунингдек, минтақа давлатларининг Европа Иттифоқидаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок этишди.
Наркотиклар бўйича «ЕИ – Марказий Осиё» мулоқоти - бу халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва наркотиклар бўйича давлатлар сиёсатини қўллаб-қувватлашга қаратилган мунтазам кўп томонлама учрашув ҳисобланади. Ушбу мулоқот Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ва ЕИ ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, наркотик моддалар савдосига қарши кураш ва минтақавий ҳамда халқаро даражада хавфсизликка ҳисса қўшишга қаратилган.
Учрашув иштирокчилари ЕИ ва Марказий Осиё минтақаси, шунингдек, қўшни Афғонистондаги наркотик моддалар билан боғлиқ вазият юзасидан фикр алмашдилар. Минтақавий ҳамкорлик масалалари, жумладан, Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича КАДАП дастури доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши глобал миқёсда эканини инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари учун ушбу муаммога қарши курашиш бўйича илғор тажриба алмашишни давом эттириш ва бу борада амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
08:32 / 12.02.2026
ЕИ мудофаа вазирлари: Киевга ёрдам учун 90 млрд евро етарли бўлмайди
15:06 / 11.02.2026
Европарламент бошпана бериш бўйича янада қатъий қоидаларни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
11:17 / 10.02.2026